Bashkent кўпфункционалли турар жой мажмуаси 22 февралдан 26 февралгача тайёр таъмирдан чиққан ҳолда топшириладиган хонадон учун 100 фоизлик олдиндан тўловда 30% чегирма билан харид қилиш имкони тақдим этилади. Шунда бир хонали хонадон 233 млн сўмдан бошланади.

22 феврал - фақат очилиш куни, кўчмас мулк харид қилишни истаганлар бир, икки ёки уч хонали хонадонни 10 фоизлик бирламчи бадал билан муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин. 50% миқдорида бирламчи бадал тўлаганлар учун 20% чегирма мавжуд, 26 февралгача шартнома тузган меҳмонлар ўртасида эса кўплаб қимматбаҳо совғалар ўйналади. Акция шартлари ҳақида мақола давомида танишинг.

Лойиҳа ҳақида

Bashkent ТЖМ — комфорт тоифасидаги замонавий турар жой лойиҳаси, сершовқин мегаполисдаги ҳақиқий осудалик оролчасидир. Яшнобод туманда қад ростлайдиган 16 қаватли уйлар 20 гектарли кенг ҳудудни эгаллайди. Ҳудудда мактаб, иккита болалар боғчаси, ўқув марказлари, тиббиёт клиникаси ва 6 гектар майдонда эса ободонлаштирилган яшил макон барпо этилади.

Биринчи босқич 2026 йил биринчи чорагида топширилиши кўзда тутилган. Майдони 28 квадрат метрдан 80 квадрат метргача бўлган 1 (бир), 2 (икки) ва 3 (уч) хонали таъмирланган ҳамёнбоп хонадонларнинг кенг танлови сотувга қўйилган. Bashkent ТЖМ планировка ечимлари ҳар бир харидорга мос келади. Айниқса улар ижарага бериш ёки кейинчалик сотиш учун “инвестициявий кўчмас мулк” сифатида фойдалидир.

Кўпфункцияли турар жой мажмуаси экологик тозалик ва замонавий инфратузилмани уйғунлаштиради, бу ерда барча нарса ҳар бир яшовчи қулайлиги ва хавфсизлиги учун яратилган. Мажмуа ҳудуди куну тун видеокузатув остида бўлган, қўриқланадиган ҳудуддир. Яшил ҳудудларга ва болалар майдончаларига эга ички ҳовлилар очиқ ҳавода дам олиш ва фаол вақт ўтказиш учун муносиб жой бўлади.

ТЖМ ҳудудида қуйидагилар жой олади:

●       спа-салон;

●       дўконлар ва кафе;

●       кинотеатр;

●       болалар учун ўйин ҳудудлари;

●       эркаклар ва аёлларга алоҳида фитнес-клуб;

●       велойўлакли хиёбон;