Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда банк мобил иловаларидан пул ўғирлайдиган вирус тарқалгани айтилди
SpyNote троян вирусидан фақат баъзи банклар иловалари ҳимоялангани таъкидланмоқда.
Android учун мўлжалланган SpyNote банк троян вируси сўнгги 6 ой ичида Россияда содир бўлган ўғирликларнинг тахминан 40-50 фоизида иштирок этган, деди Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина.
Унинг сўзларига кўра, зарарли дастурдан фақат баъзи банклар ҳимояланган. Набиуллина қайси банкларнинг иловалари ҳали ҳам вирусдан ҳимоясиз эканлигини айтмади.
«Вирус турли зарарсиз дастурларни тақлид қилади ва бу зарарли дастур ёрдамида фирибгарлар маълум вақт телефонни кузатиб боради, паролларни кўради, SMS хабарларни ўқийди. Кейин улар банк иловасини масофадан осонгина очиб, ҳисобда ҳеч нарса қолдирмасдан пулларни ўмаради», деди Россия Марказий банки раҳбари «Молияда киберхавфсизлик» форумида.
Набиуллина банк сектори мижозларни вирусдан ҳимоя қилиш устида иш олиб бораётганига ишонтирди. «Биз барча банклар бу муаммони имкон қадар тезроқ, энг кеч чорак охиригача ҳал этиши учун ҳаракат қиламиз», деди у.
Мавзуга оид
16:30 / 22.01.2026
Ўзбекистонда онлайн фирибгарликка қарши қандай курашилади?
09:10 / 22.01.2026
Онлайн фирибгарликка қарши янги талаблар: банк карталарида 24/7 алоқа рақами бўлади
12:14 / 21.01.2026
Мобил иловаларда P2P ўтказмалар учун янги қоидалар жорий этилди
07:23 / 20.01.2026