Европа Чемпионлар Лигасида ўтиш босқичида жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. 

Манчестердан ғалаба билан қайтган «Реал» Мадридда ҳам Сити»га 3 та гол урди ва нимчоракфиналга йўлланма олди. Мадридликларнинг барча голлари Мбаппе ҳисобига ёзилди. «Шаҳарликлар» сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди. 

Туринда «Ювентус»га мағлуб бўлган ПСВ ўз майдонида асосий вақтда умумий ҳисобни тенглаштирди, қўшимча бўлимларнинг биринчисида эса ғалаба тўпини киритди. Шу тариқа 1/8 финалда Италиядан фақат бир жамоа — «Интер» қолди.

«ПСЖ» «Брест»ни икки ўйин натижасига кўра 10:0 ҳисобида тор-мор этди. 

«Боруссия» Дортмундда «Спортинг» билан голсиз дуранг қайд этди ва сафардаги йирик ғалаба ҳисобига кейинги босқичга чиқди. 

ЕЧЛ. 1/8 финалга ўтиш босқичи. 19 феврал
Жавоб баҳслари

Реал — Манчестер Сити 3:1
Голлар: Мбаппе (4, 33, 61) — Нико (90+2). 
Реал — Куртуа, Менди, Рюдигер, Асенсио, Валверде (Алаба, 90), Беллингҳэм, Себаллос (Камавинга, 78), Чуамени (Модрич, 83), Родриго, Винисиус (Эндрик, 90), Мбаппе (Диас, 78). 
Манчестер Сити — Эдерсон, Гвардиол, Диаш, Стоунз (Аке, 8), Ҳусанов, Нико Гонсалес, Гундўған (Ковачич, 77), Силва, Фоден (Макейти, 77), Мармуш, Савио. 
Огоҳлантиришлар: Гундўған (28), Беллингҳэм (38), Нико (47). 
Биринчи ўйин — 3:2.

ПСЖ — Брест 7:0
Голлар: Барколя (20), Кварацхелия (39), Витиня (59), Дуэ (64), Мендеш (69), Рамуш (76), Меюлю (86). 
ПСЖ — Доннарумма, Мендеш, Пачо (Кимпембе, 72), Маркинос, Ҳакими, Фабиан Руис (Ли Кан Ин, 60), Витиня, Жоау Невеш (Меюлю, 72), Барколя (Гонсалу Рамуш, 61), Дембеле (Дуэ, 60), Кварацхелия.