Тошкентда дорихона сотувчилари кучли дориларни рецептсиз сотган вақтида ушланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "А.Навоий" МФЙ ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро И.Ш. ва бошқаларнинг автомашинаси кўздан кечирилганда машина салонида 231 дона “Тропикамид” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб келгани аниқланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Зарбдор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда А-376 автомагистрал йўлининг “Жиззах-Зарбдор” йўналишида ҳаракатланиб келган фуқаро Э.Р.нинг бошқарувидаги автомашина тўхтатиб кўздан кечирилганда, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги A.Z. МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси И.С. фуқаро М.Х.га сотиш учун юборган 20 қути кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Юнусобод ва Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда N.Ph. ва L.L. МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихоналардан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 23 қути Benzonal ва “Тизерцин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Реал»да камбэк, Шомуродов ва «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари
Спорт | 11:58
-
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
Жаҳон | 10:53
-
Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди
Жаҳон | 10:06
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
Мавзуга оид

12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди

10:46 / 14.03.2025
Айрим дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланади

14:21 / 13.03.2025
Тошкентда шифобахш ўсимликдан ноёб дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин

12:27 / 13.03.2025