Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раисининг тегишли топшириғи бўйича табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.
Тошкент вилоятида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ўзэнергоинспекция ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейдларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Зангиота тумани «Истиқлол» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро К.Б. ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан олдин ўзбошимчалик билан уланиб, 4 дона ностандарт ёндиргич орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 684 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.
Яна бир ҳолат Қибрай туманида қайд этилди. Туманнинг «Обод» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Т. Р. хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Ноқонуний сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 291 миллион 926 минг сўмлик зарар аниқланди.
Ноқонуний ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026