Жаҳон | 01:00 / 24.02.2025
7014
2 дақиқада ўқилади

Германиядаги парламент сайловлари: канцлер Олаф Шолц мағлубиятини тан олди, Мерц эса тезда ҳукумат тузишини айтди

Германияда парламент (бундестаг) сайловлари бўлиб ўтди. Экзит-пол ХДИ/ХСИ консерватив блоки ғалабасини кўрсатмоқда. Ушбу блокдан номзод Фридрих Мерц қисқа муддатда ҳукуматни шакллантиришни талаб қилди.

Фото: Reuters

Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) консерватив блокидан Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерц қисқа муддатда ҳукуматни шакллантиришни талаб қилди. Бу борадаги баёнотни у 23 феврал куни бундестаг сайловларининг дастлабки норасмий натижалари эълон қилганидан кейин билдирди.

Экзит-полга кўра, ХДИ/ХСИ сайловчиларнинг 29 фоиз овозини тўплаган. «Германия учун муқобил» ултраўнг партияси 19,6 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллаган. Германия социал-демократлар партияси — 16 фоиз, «Иттифоқ-90»/«Яшиллар» эса 13,3 фоиз овоз тўплаган. Сўллар партиясида эса ушбу кўрсаткич 8,6 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолц сайловлардаги мағлубиятини тан олди. «Бу —Социал-демократлар партияси учун сайловнинг аччиқ натижаси. Сайлов натижалари учун мен ҳам масъулман», — деди Шолц. У Мерц ва ХДИ/ХСИни парламент сайловларидаги ғалаба билан табриклади. «Биз демократик мамлакатда яшаяпмиз», — дейди Шолц рақибининг ғалабасига шама қилиб. Шу билан бирга, у Германияда қарийб 20 фоиз сайловчи ултраўнг «Германия учун муқобил» партиясига овоз берганини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

23 феврал куни Германияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакатда 59,2 миллион сайловчи бор, уларнинг 24,9 миллиони (42 фоиз) — 60 ёшдан катталар. Сайловчиларнинг 2,3 миллионга яқини эса (3,9 фоиз) 18 ёшга тўлган ва федерал сайловларда илк бор овоз бераётган ёшлардир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр охирларида Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер мамлакат парламентини (бундестаг) тарқатиб юбориб, 2025 йил 23 феврал куни муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини белгилаганди. «Ҳозиргидек мураккаб даврда барқарорликни таъминлаш учун салоҳиятли ҳукумат ва парламентда ишончли кўпчилик талаб этилади», — деганди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти