Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда кир ювиш машинасидан дунёдаги энг хавфли илонлардан бири топилди
Илонни махсус ташкилот вакиллари тутиб, олиб кетган.
Австралиялик оила кир ювиш машинасида илон топиб олди. Улар дарҳол илонларни тутиш ташкилотига мурожаат қилди. UPI хабар беришича, бу сайёрадаги энг заҳарли судралиб юрувчилардан бири бўлган.
Модслендда яшовчи оила тасодифан унча катта бўлмаган илонни учратган. Мутахассислар бу тўрсимон қўнғир илон эканини аниқлаган. Бундай турдаги илоннинг заҳри қуруқликда яшовчи барча илонлар орасида тайпандан кейин иккинчи ўринда туради.
Илон хонага қандай кириб қолгани номаълум. Мутахассислар уни қўлга олишга муваффақ бўлди, ҳеч ким жабрланмади. Ушбу турдаги илонлар агрессив хатти-ҳаракатлари билан машҳур. Улар рақиб билан тўқнашишдан қочишга уринади, аммо агар безовта қилинса, ўзларини ҳимоя қила бошлайди.
Тўрсимон қўнғир илонлар узунлиги 1,8 метргача етиши мумкин. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бундай илон чаққан одам ўлиши мумкин. Судралиб юрувчиларнинг бу тури Австралиянинг шарқий қирғоқларида кенг тарқалган.
Аввалроқ Австралиядаги уй ҳовлисидан 100 дан ортиқ заҳарли илон топилганди. Улар ҳовлига тўкилган барглар уюмига ин қуриб олган. Илонлардан бири уй эгасининг итини чақиб олмагунча уларни ҳеч ким сезмаган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026