Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиши мумкин
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти вакилларининг Кувайтга сафари уюштирилди.
Фото: "Дунё" АА
Ташрифнинг асосий мақсади Кувайтдаги салоҳиятли иш берувчи ва рекрутинг компаниялар билан музокаралар ўтказиш ҳамда Ўзбекистондан малакали ишчи кучини Кувайтга жалб қилиш бўйича келишувларга эришишдан иборат бўлди.
Ўзбекистон делегацияси сафар давомида ушбу мамлакатнинг етакчи Kuwait Agriculture Company, Gulf Care Trade, AlJaber Group Holding, NBTC Group, Me Career, Brunel Energy Kuwait, Diversity Tech компаниялари ва Courtyard by Marriott меҳмонхонаси раҳбарлари билан самарали музокаралар ўтказди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб этиш, тил ва касбий ўқитиш марказларини биргаликда ташкил этиш, номзодларни танлаш бўйича танловлар ўтказиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон вакиллари келгусида Кувайт томони тақдим этган талабномалар асосида ушбу мамлакатга ишлашга хоҳиш билдирган номзодлар тақдим этилишини билдирди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича англашув меморандумларни ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025
6000 фунт ойлик, қалбаки таклифнома ва ғойиб бўлган «менежер». Сохта иш эълонлари ортидаги фирибгарлик схемаси
20:21 / 27.11.2025
Иш самарадорлигини пасайтирувчи 5 омил
09:00 / 17.11.2025