Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки бола Ўзбекистонга олиб келинди
Улар Россия полицияси томонидан ўтказилган рейд давомида Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.
Россияда ота-она қаровисиз қолган яна икки нафар вояга етмаган ўзбекистонлик Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 26 феврал куни олиб келинган болаларнинг бири ота-онасининг ишончномаси асосида Россияга кетган. Иккинчиси эса 2023 йилдан бери меҳнат миграциясида экани, 9-синф ўқувчиси бўлган пайтидан бери опасининг турмуш ўртоғи билан Москвага бориб, дастлаб фаррош, кейинчалик эса қаҳвахонада идиш-товоқ ювувчи сифатида ишлаб юргани аниқланган.
Иккала фуқаро ҳам полиция томонидан ўтказилган рейд давомида Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.
«Ўзбекистон ҳудудидан болаларни кузатиб бориш учун берилган ишончнома бошқа давлат ҳудудида боланинг қонуний вакили бўлиш ҳуқуқини бермаслигини эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар 9 нафар вояга етмаган бола ватанга қайтарилган. Март ойида Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилмоқда ва келгусида оилавий муҳитга қайтариш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриляпти.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025