Ўзбекистон | 13:57 / 03.03.2025
2026
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Иордания диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади

Аммонда Ўзбекистон ва Иордания ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги келишув ва 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури имзоланди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ва Иордания ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Айман Сафади иккита ҳужжатни имзолади.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Айман Сафади жаноблари билан иккита муҳим ҳужжатни имзоладик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг tеlеgrаm-каналида.

Хусусан, дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид