Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шикаст етган мияни даволашга ёрдам берадиган ҳужайраларнинг янги тури аниқланди
Олимлар янги астроцитлар турини — шикаст етган мияни қайта тиклашда муҳим рол ўйнайдиган юлдузсимон ҳужайраларни аниқлашга муваффақ бўлди.
Германия ва Швейцария олимлари янги астроцитлар турини — шикаст етган мияни қайта тиклашда муҳим рол ўйнайдиган юлдузсимон ҳужайраларни аниқлади. Тадқиқот натижаси Nature Neuroscience журналида чоп этилди.
Астроцитлар — нейронларни қўллаб-қувватлайдиган, уларнинг ишини тартибга соладиган ва мияни ҳимоя қиладиган ҳужайралардир. Улар миянинг кулранг моддасида ҳам (нейронларнинг асосий қисми тўпланган), оқ моддасида ҳам (сигналларни узатувчи нерв толалари) жойлашган. Ҳозирга қадар оқ моддадаги астроцитлар яхши ўрганилмай қолаётган эди.
Янги тадқиқот доирасида олимлар сичқонлардаги оқ моддаларнинг астроцитларини ўрганди ва уларнинг икки турини аниқлади: «уй бекалари» ва сермаҳсул астроцитлар. Уларнинг биринчи нерв толаларини қўллаб-қувватлайди ва нейронларга сигналлар алмашинувида ёрдам беради, иккинчиси эса кўпайиш ва янги астроцитларни ҳосил қилиш каби ноёб хусусиятга эга. Бундан ташқари, улар оқ моддадан кулрангга ўтиши мумкин — бу эса уларни миянинг шикастланган қисмини қайта тикловчи потенциал захирага айлантиради.
Тадқиқотчилар, шунингдек, 13 кишининг мия тўқималари намуналарини ўрганиб чиққан. Оқ моддадаги астроцитлар аниқланган бўлсада, улар кўпайиш имкониятини намоён этмаган.
Сермаҳсул астроцитларнинг аниқланиши шикастланган мияларни даволашда янги имкониятлар очади. Олимларнинг ҳисоблашича, ушбу ҳужайраларни бошқаришни ўрганиш орқали уларнинг кўпайишини рағбатлантириш ва шикаст етган ёки йўқолган ҳужайраларни алмаштириш мумкин бўлади.
Бу айниқса, жароҳатларни ва склероз каби нейродегенератив касалликларни даволашда муҳим.
Мавзуга оид
02:39 / 21.11.2025
Олимлар қаришни секинлаштирадиган иммун ҳужайраларни аниқлашди
00:30 / 23.06.2025
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
23:02 / 24.03.2025
Олимлар ёруғлик ёрдамида ҳужайра шаклини бошқаришни ўрганиб олди
12:50 / 28.06.2020