Эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхати очиқланади
Рақобат қўмитаси 2025 йил 1 апрелга қадар эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхатини очиқлаши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши керак.

iStock by Getty Images
“Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонда келтирилишича, Рақобат қўмитаси 2025 йил 1 апрелга қадар бўлган муддатда эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхатини очиқлаши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Рақобат қўмитаси 2023 йил 1 октябрдан эътиборан эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрини юрита бошлаган. Бу реестр ташкил этилганидан буён ёпиқ қолмоқда. Рақобат қўмитаси 2024 йил январида Kun.uz саволига жавобан реестрни очиқ эълон қилиш бўйича президент администрациясига таклиф киритилганини маълум қилганди.
Юқоридаги фармон билан, шунингдек, эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши белгиланди:
- конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
- табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.
2025 йил 1 апрелдан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият йўналишлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади:
- “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш бўйича;
- “ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича;
- “Миллий PR-маркази” ДУКнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматларини, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича;
- Sag agro МТП МЧЖнинг ёнғоқ ишлаб чиқарувчиларга агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича механизация хизматларини кўрсатиш бўйича;
- “Ўзбекистон стандартлар институти” давлат муассасасининг миллий стандартларни шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиш бўйича.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

14:42 / 11.04.2025
Рақобат қўмитаси қурилишни вақтида тугалламаган қурилиш компаниясига нисбатан иш қўзғатди

15:04 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси лицензиясиз турфирмалар фаолиятини реклама қилиш тақиқланганини эслатди

12:21 / 02.04.2025