Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.
«Темирйўлэкспресс» хабарига кўра, қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва ва 1 апрел кунлари ҳаракатланади.
Уларнинг жадвали қуйидагича:
- 778-сонли Тошкент - Бухоро йўналиши: Тошкент 06:03 - Бухоро 10:14;
- 777-сонли Бухоро - Тошкент йўналиши: Бухоро 17:55 - Тошкент 22:08.
Аввалроқ Тошкент - Самарқанд йўналишида ҳам қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.











