Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал босқичи якунланди.
Мадрид дербисида «Атлетико» ўз уйида «Реал»га 27-сониядаёқ гол уриб, умумий ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар вингери Винисиус пеналтидан фойдалана олмади. Шундан сўнг ўйин қўшимча бўлимларга ўтди ва унда ҳам ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса яна «қаймоқранглилар» ғолиб чиқишди — мезбонлардан Алварес ва Лоренте хатога йўл қўйди.
Дастлабки ўйинда чоракфинал масаласини деярли ҳал қилган «Арсенал» ПСВга қарши жавоб баҳсида асосий футболчиларига дам берди ва дуранг қайд этди.
«Астон Вилла» эса 17-дақиқадаёқ камчиликда қолган «Брюгге»га яна 3 та гол урди, Асенсио дублга эришди.
Ўз уйида «Лилл» билан дуранг ўйнаган «Боруссия» Францияда иродали ғалабага эришди ва чоракфиналга йўл олди.
Шу тариқа чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди:
«ПСЖ» — «Астон Вилла»
«Арсенал» — «Реал»
«Барселона» — «Боруссия Д»
«Бавария» — «Интер»
ЕЧЛ. 1/8 финал
Жавоб ўйинлари. 12 март
Атлетико — Реал 1:0
Пеналтилар серияси — 2:4.
Гол: Галлаҳер (1).
Аниқ ижро этиллмаган пеналти: Винисиус (70).
Атлетико — Облак, Лоренте, Хименес, Лангле (Ле Норман, 91), Мандава (Аспиликуэта, 98), Симеоне (Корреа, 89), Де Паул (Молина, 90+4), Барриос, Галлаҳер (Лино, 85), Гризманн (Сёрлот, 89), Алварес.
Реал — Куртуа, Валверде, Асенсио, Рюдигер, Менди (Гарсия, 83), Модрич (Васкес, 65), Чуамени (Камавинга, 65), Беллингҳэм, Родриго (Диас, 79), Винисиус (Эндрик, 115), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Чуамени (39), Винисиус (59), Симеоне (66), Лангле (69), Аспиликуэта (113), Васкес (115), Лоренте (115).
Биринчи ўйин — 1:2.










