Прага Европа Иттифоқида "Озодлик радиоси"нинг келажагини муҳокама қилмоқчи
Чехия ташқи ишлар вазири 17 март куни ўзининг европалик ҳамкасблари билан учрашувда Доналд Трамп маъмурияти молиялаштиришни тўхтатган «Озодлик» радиоси ишини давом эттириш масаласини кўтаради.

Фото: Reuters/Evgenia Novozhenina
Чехия ҳукумати Қўшма Штатлар молиялаштиришидан маҳрум бўлган Прагада жойлашган "Озод Европа/Озодлик радиоси"нинг келажагини Европа Иттифоқида муҳокама қилмоқчи. 16 март, якшанба куни Чехия телевидениеси орқали ташқи ишлар вазири Ян Липавский: «Бундай эшиттиришларни давом эттириш Европа манфаатларига жавоб беради» деди.
У 17 март куни Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан келган ҳамкасблари билан учрашувда "Озодлик радиоси" фаолиятини давом эттириш масаласини кўтаришини айтди. "Озодлик радиоси" Чехия ва Европа учун нимани англатиши ҳақида сиёсий фикр юритиш керак, деди Липавский. «Бизнинг қўшнимизда тоталитаризм гуллаб-яшнамаслиги бизнинг манфаатларимизга мос келади», дея қўшимча қилди у.
Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди
Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари миллиардер Илон Маск "Озод Европа/Озодлик радиоси" ва "Америка овози" медиа-корпорацияларини ёпишга чақирди. Маск тегишли хабарни 9 феврал куни X ижтимоий тармоғида жойлаштирди.
«Булар америкалик солиқ тўловчиларнинг йилига 1 миллиард доллар пулини беҳуда сарфлаб, ўзи билан ўзи гаплашиб ўтирадиган радикал сўл телбалар», деди Маск. «Ҳа, уларни ёпиш керак. Уларни ҳеч ким эшитмаяпти», деб қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
18 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:18
-
Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат икки соатдан ортиқ давом этди
Жаҳон | 22:06
-
Хитой урушдан кейин Украинани тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:02
-
Латвия Россия ва Беларус чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пунктини пиёдалар учун ёпди
Жаҳон | 21:42
Мавзуга оид

17:06
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи комиссари Йозеф Сикела билан учрашди

09:42
Европа Иттифоқи ва ҳамкорлар Сурия ва унинг қўшниларига 5,8 млрд евро ажратади

08:30
Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Россияга босимни кучайтирмоқчи

08:21