Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг феврал ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи

  • Жорий йилнинг феврал ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайган. Хусусан:
  • Onix: ўртача фойдаланилгани 3 фоизга (13 500 доллардан 13 100 долларга), кам фойдаланилгани 0,1 фоизга (14 865 доллардан 14 850 долларга); 
  • Lacetti: кўп фойдаланилгани 0,3 фоизга (13 500 доллардан 13 461 долларга);
  • Cobalt: ўртача фойдаланилгани 2,4 фоизга (12 300 доллардан 12 000 долларга), кам фойдаланилгани 1,2 фоизга (12 750 доллардан 12 600 долларга), кўп фойдаланилгани 0,5 фоизга (11 600 доллардан 11 538 долларга);
  • Nexia: ўртача фойдаланилгани 1,9 фоизга (11 500 доллардан 11 284 долларга); кўп фойдаланилгани 0,9 фоизга (10 800 фоиздан 10 700 фоизга);
  • Spark: ўртача фойдаланилгани 1 фоизга (10 500 доллардан 10 400 долларга), кўп фойдаланилгани 0,9 фоизга (9 600 доллардан 9 500 долларга);
  • Damas: ўртача фойдаланилгани 3,6 фоизга (7 985 доллардан 7 000 долларга), кам фойдаланилгани 0,8 фоизга (8 061 доллардан 8 000 долларга) арзонлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи

  • Equinox: кўп фойдаланилгани 1,1 фоизга (27 300 доллардан 27 000 долларга) арзонлаган бўлса, ўртача фойдаланилгани 3,2 фоизга (31 000 доллардан 32 000 долларга) қимматлашган;
  • Malibu: кам фойдаланилгани 0,7 фоизга (31 907 доллардан 31 682 долларга) арзонлашган бўлса, ўртача фойдаланилганининг нархи деярли ўзгаришсиз (29 000 доллардан 29 070 долларга) қолган;
  • Tracker: кўп фойдаланилгани 1,1 фоизга (16 984 доллардан 16 800 долларга) тушган бўлса, кам ва ўртача фойдаланилгани нархларида ўзгариш кузатилмаган.

BYD электромобиллари нархи

  • Мазкур даврда BYD E2 нарх жиҳатидан маҳаллий оммабоп автомобилларга жиддий рақобатчига айланган бўлса, янги BYD Song Plus автомобилининг нархи сезиларли арзонлаган. 
  • BYD E2: янгиси 1,8 фоизга (16 800 доллардан 16 500 долларга), кўп фойдаланилгани 2 фоизга (14 800 доллардан 14 500 долларга);