Жаҳон | 13:34 / 19.03.2025
2216
3 дақиқада ўқилади

«Озодлик радиоси» грант тўхтатилгани учун USAGM'ни судга берди

«Озод Европа/Озодлик радиоси» АҚШнинг Глобал медиа агентлиги ва унинг икки амалдорига қарши «Озодлик радиоси»га берилган федерал грантни бекор қилишга уринишлари юзасидан судга мурожаат қилди.

Фото: Josef Horazny/CTK/picture alliance

«Озодлик радиоси» 18 март, сешанба куни кечқурун эълон қилган баёнотга кўра, «Озод Европа/Озодлик радиоси» Америка Қўшма Штатларининг Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва USAGM расмийлари Кери Лейк ва Виктор Моралес (Доналд Трамп маъмурияти аъзолари) устидан «Озодлик радиоси»га берилган федерал грантни тўхтатишга уринишларига тўсқинлик қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан чиқди.

Шикоятда айтилишича, «Озодлик радиоси»нинг Конгресс томонидан ажратилган маблағлари рад этилиши федерал қонунларни, жумладан, Конгрессга федерал харажатлар бўйича эксклюзив ваколат берган АҚШ Конституциясини бузади. Иш Қўшма Штатлар Колумбия округи судида кўриб чиқилади.

«Ҳозир Америка душманларининг тарғиботи ва цензурасига ён бериш вақти эмас. Қонун биз томонда ва бутун дунё бўйлаб деспотлар бизнинг ҳалокатимизни нишонлашига ҳали эрта, деб ҳисоблаймиз», деди «Озод Европа/Озодлик радиоси» президенти ва бош директори Стивен Капус.

IPI "Озодлик радиоси" ва АҚШнинг бошқа оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилиб чиқди

Халқаро матбуот институти (IPI) АҚШ президенти Доналд Трамп еттита давлат агентлиги, жумладан АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан кейин ёпилиши кутилаётган "Озод Европа/Озодлик радиоси" ва бошқа Америка оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилиб чиқди. «Ушбу ҳаракат бутун дунё бўйлаб автократларнинг имкониятларини кенгайтиради ва миллионлаб муқобил, ишончли янгиликлар ва ахборот манбаларидан маҳрум қилади», — дейилади IPI'нинг 17 март кунги баёнотида.

Институт баёнотида таъкидланишича, USAGM томонидан бошқариладиган «Америка овози», «Озод Европа/Озодлик радиоси» «совуқ уруш давридаги Совет Иттифоқидан тортиб, бугунги кунда Эрон, Хитой ва Шимолий Кореягача» авторитар режимларга эга бўлган мамлакатлар учун муҳим ахборот манбалари ҳисобланади. «Учта нашр АҚШ Конгресси томонидан молиялаштирилади ва статистикага кўра, бутун дунё бўйлаб ҳафтасига 450 миллион ўқувчилар, томошабинлар ва тингловчиларни қамраб олади», деб хабар беради IPI. "Озод Осиё радиоси" президенти Бай Фанг Трампнинг қарорини «диктаторлар ва деспотлар учун мукофот» деб атаган.

IPI АҚШ ҳукуматидан ўз қарорини бекор қилишни ва ўз оммавий ахборот воситалари ва ходимларининг ишини ҳимоя қилишни талаб қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти