Тошкентда биринчи марта Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеяси ўтказилади
Унда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан делегатлар иштирок этади.
Марказий Осиё тарихида биринчи марта Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 5-9 апрел кунлари Таshkent City ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.
Йиғилишнинг асосий мавзуси «Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати» бўлиб, унда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокама қилинади.
Ассамблея сўнгида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2017 йилда Парламентлараро иттифоқ аъзолигига қабул қилинган эди.
Мавзуга оид

13:10
Тошкентда Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси бўлиб ўтади

21:34 / 21.03.2025
“Пушкин” бекатидан ТТЗгача ерусти ва ерости метро линияси тушиши маълум қилинди

18:02 / 19.03.2025
Уйғонаётган яшил табиат – баҳорий Тошкентдан фоторепортаж

15:49 / 19.03.2025