Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликда кейинги йилларда эришилган янги динамика, шунингдек, Марказий Осиё ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш бўйича биргаликдаги қадамлар муҳокама қилинди.
Вивиан Лунела Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас номидан шу йил 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи расмий саммитни ўтказиш ташаббуси учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Европа Иттифоқи раҳбарияти ва ЕИга аъзо барча 27 давлат ушбу тарихий саммитни ташкил этишни бир овоздан қўллаб-қувватлагани, бу икки минтақа ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда очиқ сиёсий мулоқот ва ўзаро манфаатли амалий шерикликни мустаҳкамлашга кўмаклашиши зарурлиги қайд этилди.











