Жаҳон | 14:14 / 22.03.2025
846
2 дақиқада ўқилади

БМТ: 2024 йилда дунё бўйлаб 8938 нафар мигрант ҳалок бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро миграция ташкилоти 2024 йилда дунё бўйлаб миграция йўлларидаги энг кўп ўлим ҳолатларини қайд этди. Ҳақиқий кўрсаткич сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин.

Фото: AP

2024 йилда дунёда миграция йўллари бўйлаб 8938 нафар муҳожир ҳалок бўлгани ҳужжатлаштирилган. Бу маълумотлар БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) сайтида 21 март, жума куни эълон қилинди.

ХМТ бу кўрсаткични рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткич деб атади. Ташкилот 1951 йилдан бери фаолият юритади. ХМТ муҳожирлар ўлими жадвали 2014 йилда ҳисоблана бошланган. Бу кўрсаткич 2016 ва 2020 йиллар оралиғида пасайган, бироқ шундан бери ҳар йили ўсиб бормоқда.

Статистик маълумотларга кўра, энг кўп муҳожирлар 2024 йилда Осиё (2778), Ўрта Ер денгизи минтақаси (2452) ва Африкада (2242) вафот этган.

Ҳақиқий кўрсаткич янада кўпроқ бўлиши мумкин

«Муҳожирларнинг ўлими ва ғойиб бўлишининг ҳақиқий сони анча юқори бўлиши мумкин, чунки уларнинг кўпчилиги ҳужжатлаштирилмаган», деб таъкидлайди ХМТ экспертлари. Улар гап минглаб ҳалок бўлганлар ҳақида кетаётганига ишона қилди.

18 март куни ХМТ йиллик молиялаштиришни 30 фоизга қисқартиришини эълон қилди, биринчи навбатда Қўшма Штатлардан. Бу ташкилотдаги ходимлар сонининг қисқаришига ва бир қатор лойиҳалар қайта кўриб чиқилишига олиб келди.

Мавзуга оид