Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Пентагон ўз ходимларини ёлғон детекторида текширишни бошлади
Бунга Илон Маск АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий урушга оид махфий маълумотлар билан танишиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарлар сабаб бўлмоқда.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Илон Маскнинг Пентагонга ташрифи тўғрисида маълумотларни сиздирган манбани аниқлаш учун ёлғон детекторидан фойдаланган ҳолда ички терговни бошлади.
Bloombergʼнинг ёзишича, миллий хавфсизликка боғлиқ маълумот «ошкор этилгани» факти бўйича тергов ўтказишни мудофаа вазири аппарати раҳбари Жо Каспер буюрган. Манбаларнинг сўзларига кўра, Жо Каспер айбдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилган.
Илон Маск 21 март куни харажатларни қисқартириш ва инновацияларга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Пентагонга ташриф буюрди. Унинг ташрифидан олдин The New York Times ҳарбийлар Маск учун «ўта махфий брифинг» ўтказмоқчи экани, унинг доирасида АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий уруш режалари ҳақида маълумот берилиши ҳақида ёзди. The Wall Street Journal манбалари ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади. Маск учун брифинг ташкил этилган ёки этилмагани номаълум.
Пентагон вакиллари ОАВда тарқалган «ўта махфий» брифингга оид хабарларни ёлғон деб атади. АҚШ президенти Доналд Трамп эса бунга «бемаънилик» дея изоҳ берди. 21 март куни журналистлар билан суҳбатда Трамп Tesla компаниясига раҳбарлик қилувчи Илон Маскда манфаатлар тўқнашуви бўлиши мумкинлиги, шу боис ҳеч қачон унга бундай маълумотлар билан танишишга рухсат бермаслигини тан олди.
Мавзуга оид
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026