Жаҳон | 09:51 / 23.03.2025
2989
3 дақиқада ўқилади

Трамп маъмурияти 530 минг мигрантнинг ҳуқуқий мақомини бекор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Куба, Ҳаити, Никарагуа ва Венесуэладан келган 530 минг нафар муҳожирнинг вақтинчалик ҳуқуқий мақомини бекор қилди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда жума куни нашр қилинган ва душанба куни Federal Register’да эълон қилиниши кутилган расмий маълумотда айтилади. Бу қарор Трампнинг муҳожирликка қарши кенг қамровли чекловларини янада кучайтириши сифатида баҳоланмоқда, деб ёзмоқда Reuters.

Мазкур чора 24 апрелдан кучга киради ва Жо Байден маъмурияти томонидан берилган икки йиллик «парол» дастури — яъни АҚШда ўз ҳомийларига эга бўлган муҳожирларга ҳаво йўли орқали киришга рухсатни муддатидан олдин тўхтатилмоқда.

Республикачилар партиясидан сайланган Доналд Трамп президентликка киришганидан сўнг ноқонуний муҳожирларни юртидан чиқариш бўйича фаол ҳаракат бошлаб юборган. У Байден бошчилигидаги демократлар маъмурияти жорий этган «парол» дастурлари федерал қонун чегараларини бузганини таъкидлаб, уларни бекор қилишга чақирган. 20 январдаги фармонда ҳам бу талаб қайта тилга олинган.

Трамп 6 март куни Украина-Россия урушидан қочиб, АҚШга келган тахминан 240 минг украиналик муҳожирга берилган мақом масаласида «жуда яқин вақтда» қарор қабул қилишини билдирган эди. Reuters’нинг хабар беришича, Трамп маъмурияти украиналик муҳожирлар мақомини ҳам апрел ойида бекор қилишни режалаштирмоқда.

Байден 2022 йили венесуэлаликлар учун «парол» дастурини жорий этган ва 2023 йили бу имкониятни кубаликлар, ҳаитиликлар ва никарагуаликларгача кенгайтирган эди. Бу қарор АҚШ-Мексика чегарасида ноқонуний ўтишлар сони ортиб бораётган бир пайтда қабул қилинганди. Ушбу тўрт давлат билан АҚШ муносабатлари сиёсий ва дипломатик жиҳатдан анча таранг бўлиб келган.

Янги қарорга кўра, ҳуқуқий мақомидан маҳрум бўлган ярим миллиондан ортиқ муҳожир энди депортация хавфи остида қолиши мумкин. Ҳозирча ушбу муҳожирларнинг қанчаси АҚШда қолиш учун бошқа қонуний асосга эга экани аниқ эмас.

АҚШ Хавфсизлик департаменти маълум қилишича, «парол» мақоми бекор қилиниши уларни тезкор депортация жараёни — «экспресс чиқариш юбориш» тартибига туширишни осонлаштиради. Январда кучга кирган Трамп даври сиёсатига кўра, АҚШда икки йил ёки ундан камроқ вақт бўлган айрим муҳожирларга нисбатан ушбу тартиб қўлланиши мумкин.

Аввалроқ АҚШда минглаб федерал агентлар мигрантларга қарши курашга юборилиши маълум қилинган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Ўзбекистонликлар халқаро пул ўтказмаларида минглаб евро йўқотишмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти