Туркияда Эрдўған эраси ва Имомўғли омили – сиёсатшунослар нигоҳида
Туркияни 22 йилдан буён бошқариб келаётган Эрдўған – ҳозир расман охирги президентлик муддатини ўтаяпти. Лекин агар мухолифат талаб қилаётганидек, муддатидан илгари сайлов ўтказилса, у яна номзодини қўя олади. Ва бу сайлов президентнинг асосий рақиби Имомўғлининг иштирокисиз ўтиши мумкин.

Истанбул мэри, мухолифатдан президентликка номзод Акрам Имомўғлининг ҳибсга олиниши Туркия бўйлаб кенг намойишларга сабаб бўлди. Мамлакатда кечаётган ҳозирги сиёсий жараёнлар бутунжаҳон эътиборида турибди. Kun.uz'нинг ўтган ҳафта якунларига бағишланган “Геосиёсат” дастурида ҳам сиёсатчилар бу ҳақдаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Туркия учун бундай сиёсий силкинишлар бегона эмас, дейди таҳлилчи Бектош Бердиев. У Эрдўғаннинг жамият орасидаги обрў-эътибори юқорилигидан келиб чиқиб, амалдаги ҳукумат бу норозилик тўлқинига бардош бера олишини айтади.
“Исроил ва бошқа мамлакатлар назарида, Эрдўғаннинг потенциал енгилиши Туркияда янги даврни бошлаб бериши мумкин”, дейди у.
Иқтисодчи Зокир Усмонов Туркия иқтисодиётидаги муаммоларга эътибор қаратди. У айниқса лиранинг қулаши амалдаги ҳокимиятга бўлган ишончга салбий таъсир қилаётганини таъкидлайди. “Имомўғлининг қўлга олинишида, менимча, кўзга кўринмас сабаб: камолчилар ва диний қатлам ўртасида кураш ҳам бор”, дейди у.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов кузатувларига асосан, “Эрдўғаннинг етакчилиги сезиларли геосиёсий ўзгаришларга олиб келган, Туркиянинг халқаро ўйинчилар қаторига қўшилишига айнан у сабабчи”.
Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Шавкат Икромов фикрлари бироз бошқача: “Эрдўған асосан риторик чиқишлар қилади ва катта давлатлар учун у билан тил топишишда жиддий муаммо йўқ. Ички сиёсатда эса амалдаги президент даврида иқтисодий вазият барқарор бўлмаяпти”.
Эрдўған аввалроқ 2028 йилдаги сайловларда ўз номзодини қўймасликни ваъда қилган, лекин охирги вақтларда муддатидан илгари сайловлар ҳақида кўп гапирилмоқда. Агар сайлов 2028 йилда эмас, муддатидан илгари ўтказилса, у ҳолда конституцияга киритилган ўзгаришга асосан, Эрдўған унда ўз номзодини қўйишга ҳақли бўлади.
Муддатидан илгари сайлов ўтказишни мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси ҳам талаб қиляпти. Бу партиянинг президентликка номзоди – Акром Имомўғлининг ҳибсга олиниши эса туркияликларда бўлажак сайлов тақдири ҳал қилинаётгандек тасаввур уйғотди.
Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube'да томоша қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
Жаҳон | 18:21
-
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
Жаҳон | 17:25
-
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди
Жаҳон | 17:22
-
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
Жаҳон | 17:19
Мавзуга оид

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

16:04 / 17.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили

19:29 / 16.05.2025
Трампнинг янги Яқин Шарқ доктринаси: Исроилдан воз кечишми?

10:26 / 16.05.2025