Оқ уй матбуот котиби The Atlantic бош муҳарририни «Трампнинг хейтери» деб атади
Кэролайн Ливитт АҚШнинг Ямандаги ҳарбий ҳужумлари ҳақидаги жанжални «яна бир мистификация» деб атади.

Кэролайн Ливитт Фото: Andrew Harnik/ Getty/Images/AFP
The Atlantic журналининг бош муҳаррири Жеффри Голдберг АҚШнинг Ямандаги ҳарбий зарбалари ҳақидаги сиздирилган маълумотлар билан боғлиқ жанжални тарқатмоқчи бўлди, чунки у АҚШ президенти Доналд Трампни ёмон кўради. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт X'да ёзган.
«The Atlantic тан олди: булар ҳарбий режалар эмас эди. Бутун воқеа Трампнинг таниқли нафратчиси томонидан ёзилган навбатдаги ёлғон эди», деди у.
24 март куни Голдберг 11 март куни «Майк Уолтц» никли фойдаланувчидан Signal мессенжерига уланиш сўрови олгани ҳақида мақола эълон қилди. Икки кундан кейин журналист АҚШ маъмурияти аъзолари Яманга зарба беришни муҳокама қилаётган гуруҳ суҳбатига қўшилгани ҳақида хабар олди. Журналистнинг сўзларига кўра, 15 март куни «Пит Хегсет» (Пентагон раҳбарининг исми) никли фойдаланувчи Ямандаги «Ансор Аллоҳ» исёнчи ҳаракатининг ҳусийчиларига бўлажак зарбалар тафсилотлари, жумладан нишонлар, қуроллар ва зарбалар бошланишининг кутилаётган вақтини ўз ичига олган хабарни жойлаштирган, улар, Голдбергнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда биринчи бўлиб чоп этилган портлашлар ҳақидаги хабарларга тўғри келган.
Шу муносабат билан АҚШ президенти Доналд Трамп мазкур гуруҳ махфий маълумотларни эълон қилмаганини маълум қилди. У маълумотлар сизиб чиқиши можаросига қарамай, миллий хавфсизлик жамоасининг барча аъзоларига, шу жумладан Уолтцга ишончини сақлаб қолишини таъкидлади. Уолтц, ўз навбатида, Голдберг нима учун ёпиқ гуруҳга киритилганини билмаслигини айтди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

15:11 / 28.03.2025
“Яхшиямки бирор рус ёки хусий жосусини қўшишмабди” – махфий чатдаги журналист

00:46 / 27.03.2025