АҚШ ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари Ямандаги ҳусийларга зарбалар берилишидан олдин Signal мессенжерида ҳужумни муҳокама қилганига оид янги скриншотлар эълон қилинди. The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдберг ушбу чатга тасодифан қўшилиб қолган эди.

Эълон қилинган янги скриншотларга кўра, Пентагон раҳбари Пит Хегсет Американинг F-18 қирувчи самолётлари миссия бошланишидан 31 дақиқа ҳамда режалаштирилган нишон яксон қилинишидан икки соат олдин ҳавога кўтарилгани ҳақида хабар юборган.

Кейинроқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц чатда ҳужум натижалари ҳақида батафсил маълумот берган. «Биринчи нишон — уларнинг ракеталар бўйича бош мутахассиси — у ўзининг севгилиси яшайдиган бинога кирганини аниқладик ва у қулаб тушди», — дейилади скриншотда.

Фото: The Atlantic
Фото: The Atlantic
Фото: The Atlantic
Фото: The Atlantic

Ўз навбатида Хегсет қуйидаги мазмундаги хабарни юборган: «Ажойиб иш, бўлди. Бугун кечқурун яна бир нечта зарба, эртага тўлиқ ҳисобот бўлади. Ҳозирча ҳаммаси режа бўйича, нишонларга аниқ зарбалар берилмоқда ва ҳозирча ҳаммаси яхши».

The Atlantic’нинг қайд этишича, Голдбергнинг ушбу чатга нима сабабдан қўшилиб қолгани ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Голдберг 24 март куни тасодифан АҚШнинг ҳусийларга қарши операцияга оид режалари муҳокама қилинган чатга қўшилиб қолганини маълум қилганди