Суюлтирилган газ маҳсулоти ноқонуний сақланган «бункер» аниқланди
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
«Ҳудудгазтаъминот» бошқарув раиси топшириғи билан тезкор ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда табиий ва суюлтирилган газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди.
«Шаҳрихонтумангаз» газ таъминоти бўлими чилангари Ж.Х. ўзига бириктирилган махсус автотранспорт воситасини ўзбошимчалик билан бошқарган ҳолда, аҳоли истеъмолчиларига тегишли бўлган суюлтирилган газни туман газ бўлимида қоровул вазифасида ишловчи А.Т. билан биргаликда тарқатиш жараёнида белгиланган йўналишдан четга чиқиб Шаҳрихон тумани Нурафшон кўчасидаги нотурар бино ҳудудига олиб кириб тушираётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Мазкур бинода жами 155 дона маиший газбаллонлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланди. Шунингдек, 1 дона электрон тарози, автомобилларга пропан газ ўтказиш учун махсус мослаштирилган 2 дона резина шланглар ва оғир қолдиқни тўкиб олиб сақлаш учун мўлжалланган 10 дона пластмасса идишлар борлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой, Япония ва Жанубий Корея АҚШ божларига қўшма жавоб тайёрламоқда
Жаҳон | 21:50
-
Эрон олий раҳбари агар АҚШ зарба берса, кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди
Жаҳон | 21:38
-
WSJ: Трампнинг маслаҳатчиси Майк Уолц Signal мессенжери чатларида Россия—Украина урушини муҳокама қилган
Жаҳон | 21:37
-
Европа учта муаммо исканжасида қолди — Раббимов
Жаҳон | 21:00
Мавзуга оид

12:46 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди

21:19 / 26.03.2025
Аҳмадхўжаев: “Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”

18:32 / 26.03.2025
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди

14:01 / 25.03.2025