Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорлик, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, халқаро терроризм, диний экстремизм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: gurk.kz
28 март куни Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Гизат Нурдаулетов раислигида ўтган музокараларда икки давлат ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, хавфсизлик хизматлари, шунингдек, диний ишлар бўйича қўмиталар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Маслаҳатлашувлар чоғида халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва идоралараро ҳамкорликнинг икки томонлама иш механизмларини ишлаб чиқиш ниятларини тасдиқлади.
Музокаралар якунлари бўйича имзоланган баённомада хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.
Мавзуга оид
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
22:20 / 22.05.2026
Қозоғистонда таниқли блогер аёл пластик операциядан сўнг вафот этди
21:18 / 19.05.2026
Тўқаев Қозоғистонни Олтин Ўрда вориси деб эълон қилди
09:10 / 19.05.2026