Ўзбекистон | 12:21 / 02.04.2025
1496
2 дақиқада ўқилади

Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

Президент томонидан «Ўзбекистон президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» фармон имзоланди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон президентининг ёшлар билан 2025 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Креатив индустрия парки ва унинг ҳудудлардаги филиаллари, ушбу филиалларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблар ташкил этилади. Парк фаолиятини бошқариш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси муассислигида ташкил этиладиган Креатив индустрия парклари дирекцияси томонидан амалга оширилади.

2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилади:

  • ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш;
  • резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда резидентлар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Креатив индустрия субъектларини креатив парк резидентлигига қабул қилиш ҳамда тегишли резидентларга имтиёзларни қўллаш шартлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Мавзуга оид