Click барча фойдаланувчилар учун “Yashil Meros” экологик платформасини очди. Эндиликда иловадаги одатий ҳаракатлар орқали экобаллар тўплаб, фойдаланувчилар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дарахт экишлари мумкин бўлади. Яшил Мерос лойиҳасининг мақсади – келажак авлодлар учун тоза ҳаво ва яхши экологияни таъминлашдир.

Қандай қатнашиш мумкин?

Ўзбекистонни кўкаламзорлаштириш дастурида иштирок этиш учун Click SuperApp иловасидаги Yashil Meros miniapp’га кириш керак. Платформада интерактив ўйин механикаси қўлланилади. Фойдаланувчилар экобалларни сайёрамизни асрашга ёрдам берадиган оддий кундалик ҳаракатлар учун олишади – электрон тўловлар ва онлайн ўтказмаларни амалга ошириш, шахсий автомобил ўрнига жамоат транспортидан фойдаланиш, чиқиндиларни олиб кетиш хизматига ўз вақтида тўлов қилиш.

Ҳар бир шундай ҳаракат учун экобаллар тақдим этилади. Ушбу баллар ёрдамида иловада интерактив дарахт ўстириш мумкин. Аввал уруғ харид қилиб экиш, кейин эса ҳар куни уни суғориб, парвариш қилиш керак. Виртуал дарахт ўсгач, иловада “Дарахт экиш” тугмаси пайдо бўлади – ундан кейин лойиҳа жамоаси фойдаланувчи танлаган ҳудудда ҳақиқий дарахт экади. Бу ҳудуд фойдаланувчининг яшаш жойи ёки яқинлари истиқомат қиладиган жой бўлиши мумкин.

Дарахт экиш учун фойдаланувчи экобалларни тақдим этувчи ҳаракатларни мунтазам бажариши лозим. Масалан, ҳар куни жамоат транспортидан кунига икки марта фойдаланиш, ҳафтасига бир ёки икки марта мобил илова орқали харидларни тўлаш, ойига бир неча марта онлайн ўтказмалар амалга ошириш, электрон ҳамённи тўлдириш ва чиқинди олиб кетиш хизматига тўлов қилиш. Буларнинг барчаси экобаллар тўплашга ва натижада дарахт экиш орқали Ўзбекистоннинг кўкаламзорланишига ҳисса қўшишга ва экологик одатларни шакллантиришга ёрдам беради.

Нима учун бу муҳим?

Ҳар бир ўзбекистонлик фарзандларига энг яхшисини беришга ҳаракат қилади – уларни зарур нарсалар билан таъминлаш, уй қуриш. Аммо агар келажакда фарзандларимиз тоза ҳаводан нафас ололмаса, барча ҳаракатларимиз беҳудадир.

Биз Тошкентни яшил шаҳар сифатида кўришга одатланганмиз. Бугунги кунда дам олаётган боғларимиз ва табиат масканлари – аждодларимиздан бизга қолган меросдир. Энди навбат бизга – биз ҳам кейинги авлодлар учун яшил мерос қолдиришимиз керак. Бунга фақат давлат дастурлари ва бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали эришиб бўлмайди. Биз тоза муҳитда яшашимиз учун ҳар бир ўзбекистонлик атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиши лозим.