4-6 апрел кунлари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

«Бухоро» – «Бунёдкор» 0:2
Голлар: Фране Икич 78 (автогол), Бобур Йўлдошев 87.
«Бухоро» : Абдуллаев, Томашевич, Чиряк (Фозилов, 67), Колакович, Икич, Пўлатов, Йўлдошев (Жўрабеков, 67), Рўзиев, Хайруллаев, Норхонов (Қаюмов, 81), Бегич (Туплиев, 53).
«Бунёдкор»: Абдунабиев, Йўлдошев, Раҳимжонов (Тўлқинбеков, 84), Бугарин, Нормуродов, Мали (Зевадинов, 89), Ашортиа (Олимжонов, 72), Ҳамробеков, Сролер (Йўлдошев, 72), Тўрақулов (Амонов, 46), Качорри.

Суперлига 4-турини «Бухоро» ва «Бунёдкор» учрашуви бошлаб берди. Тошкентда ўтказилган, аммо бухороликлар расман мезбон саналган (жамоа стадиони мавсумга тайёр эмас) ўйинда «қалдирғочлар» Фране Икичнинг иккинчи бўлим ўрталаридаги автоголи ва ундан ўн дақиқача ўтиб Бобур Йўлдошев урган гол эвазига ғалаба қозонди.

Бу натижадан сўнг Илёс Зейтуллаев шогирдлари 10 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи ўриндаги бухороликлар ҳисобида эса 6 очко бор.

«Сурхон» – «Қўқон-1912» 3:1
Голлар: Муҳаммадали Абдураҳмонов 37, Диёр Рамазонов 90+3, Асадбек Каримов 90+7 – Муҳаммаданас Ҳасанов 74.
«Сурхон»: Потапов, Ҳамиджонов, Неъматхонов (Хўжаниёзов, 79), Поёнов (Колесниченко, 59), Шайдулов, Жумаев (Каримов, 68), Шамсиев, Абдухолиқов, Турсунов (Рамазонов, 68), Мирқодиров, Абдураҳмонов (Ҳайдаров, 59).
«Қўқон-1912»: Исоқов, Гиоргадзе, Тоштемиров, Салимов, Маликжонов (Жўрабоев, 66), Қосимов, Акрамов, Ҳасанов, Ғофуров, Бешимов, Холтўраев (Кондратюк, 34, Хайруллаев, 83).
Четлатишлар: Ҳусниддин Ғофуров 52, Муҳаммаданас Ҳасанов 80 (иккиси ҳам «Қўқон-1912»дан).

«Сурхон» ва «Қўқон-1912» учрашувида эса мезбонлар сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига зафар қучди.

Термиздаги баҳсда дастлаб Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Муҳаммаданас Ҳасанов қўқонликларнинг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. Аммо қўқонликлар иккинчи бўлим давомида тўққиз киши бўлиб қолишди, ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Диёр Рамазонов ва Асадбек Каримов биттадан гол уриб, мезбонларнинг ҳисобдаги устунлигини ҳам таъминлади.