France24 Россия ракета зарбаси вақтида Кривий Риҳдаги ресторанда ёзиб олинган кадрларни намойиш этди
Россия томони айнан шу ресторанда йиғилган ҳарбийларга зарба йўлланганини иддао қилган. Кадрларда ресторан ичида ҳарбийлар йўқлиги, бу вақтда ресторанда косметолог аёлларнинг тадбири ўтаётган бўлгани кўринади.

Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
France24 телеканали 4 апрел куни Кривий Риҳда Россия қўшинлари ракета зарбасига дучор бўлган ресторанга ўрнатилган кузатув камераларидан олинган кадрларни намойиш этди.
Россия Мудофаа вазирлиги ракета «бўлинмалар командирлари ва ғарблик инструкторлар йиғилиши» бўлиб ўтаётган ресторанга отилганини маълум қилганди.
France24 томонидан эълон қилинган видеода эса ҳарбийлар кўринмаган. Телеканал мухбири зарба вақтида ресторанда бўлган ва жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган икки аёл билан суҳбатлашди. Улар «гўзаллик форуми»да иштирок этганликларини тасдиқлаган.
Аввалроқ «Система» лойиҳаси Россия ракетаси келиб тушган ҳудудда RoseMarine номли (аввал «Магеллан» деб аталган) биргина ресторан жойлашгани, бу ерда ўша куни гўзаллик саноати ходимлари форуми ўтказилганини аниқлаганди.
Тадбир ташкилотчиси бўлган «Кривий Риҳ бизнес иттифоқи» бу ҳақда 24 феврал куни ўз телеграм-каналида ва бошқа маҳаллий каналларда анонс берган. Постлар таҳрирланмаган ва олдиндан эълон қилинган.
Уюшма вакили нашрга 4 апрел куни мазкур ресторанда чиндан ҳам гўзаллик форуми бўлиб ўтганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, тадбир тахминан тўрт соат давом этган ва иштирокчиларнинг асосий қисми 18:30 атрофида тарқалган. Россия мудофаа вазирлиги маълумотида ресторанга зарба соат 18:49 да йўллангани айтилган. «Система» суҳбатдошининг сўзларига кўра, форум билан бир вақтда ресторанда туғилган кун бўлиб ўтган, унда ёшлар ва болалар кўп эди.
Кривий Риҳ бўйлаб 4 апрел куни берилган зарба оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, шундан тўққиз нафари болалар. Ўнлаб кишилар жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда
Ўзбекистон | 14:26
-
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Жамият | 14:22
-
Мишустин Россия иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири эканини маълум қилди
Жаҳон | 14:06
-
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
Ўзбекистон | 13:58
Мавзуга оид

11:48
Вэнс: Украинадаги можаронинг давом этиши Киевга ғалаба келтирмайди

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

20:37 / 28.04.2025
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди

16:59 / 28.04.2025