Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Жорий йилнинг 1-7 апрел кунлари ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Ўзэнергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида республика бўйлаб рейд тадбирлари ўтказилди.
Фото: ДХХ
ДХХ хабарига кўра, унда жами 2776 та ҳолатлар аниқланиб, шундан электр энергиясидан 1807 та, табиий газдан 969 та ҳолатда жами 19,5 млрд сўмлик зарар етказилганлик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузилди.
Шунингдек, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6,8 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди.
Республика бўйича аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу даврда 39 та жиноят иши қўзғатилди ва 263 та маъмурий жазо чоралари қўлланди.
Мазкур йўналишда рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:15 / 02.04.2026
Героинни сварка аппарати ичига яширган шахс ушланди
12:29 / 26.03.2026
Ноқонуний тилла савдоси: тезкор тадбирларда йирик ҳолатлар аниқланди
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
11:59 / 25.03.2026