Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ билан бож урушида чекинмоқчи эмас
Пекин АҚШ томонидан пайдар-пар жорий этилаётган бож тарифларига қарши «қўл қовуштириб ўтирмаслигини» ва «охиригача курашишга тайёр эканини» билдирди.
Фото: NPR
АҚШ божларни иқтисодий қурол сифатида қўллаб, ўз манфаатларини бошқа давлатлар ҳисобига ҳимоя қилмоқда. Бу эса Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид ва жаҳон савдо тизимига жиддий зарар етказмоқда, дея Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Лин Жианнинг сўзларини келтирмоқда Хитойнинг The Paper нашри.
«Божлар ва савдо урушларида ғолиб бўлмайди. Хитой урушишни истамайди, бироқ жанг қилишдан қўрқмайди ҳам», — деди у.
Расмийнинг сўзларига кўра, Пекин «Хитой халқи ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларидан маҳрум этилишини кузатиб турмайди».
Лин Жиан АҚШни «гегемон манфаатларига хизмат қилаётганликда» айблаб, бу сиёсат халқаро ҳамжамият қаршилигига дуч келишига ишонч билдирди.
Шу мазмунда Хитой Савдо вазирлиги вакили Ҳэ Юнжиан ҳам баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Хитой «охиригача курашишга тайёр». Шу билан бирга, у Пекин тенг шароитлардаги музокараларга ҳам очиқ эканини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026