Истанбул собиқ мэри Имомўғли прокурорга таҳдид қилгани учун судланмоқда
Биринчи суд мажлисида ҳибсга олинган Истанбулнинг собиқ ҳокими Акром Имомўғли ўз айбини тан олмади. Унга етти йил-у тўрт ой қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Фото: Francisco Seco/AP Photo/picture alliance
11 апрел, жума куни Истанбул собиқ мэри ва Туркия мухолифати вакили, ҳибсга олинган Акром Имомўғли биринчи марта судга келтирилди. У шаҳар бош прокурорини ҳақорат қилиш ва унга таҳдид қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. Собиқ мэр етти йил-у тўрт ойга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Биринчи суд мажлисида Имомўғли ўз айбини рад этиб, унга қарши барча даъволар сиёсий сабабларга кўра эканлигини қўшимча қилди. «Мен Истанбулда учта сайловда ғалаба қозонганим учун шу ердаман. Мен 86 миллион (турк) халқининг қалбидаги президент бўлганим учун шу ердаман», — деди у. Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 16 июнга белгиланган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланган Акром Имомўғли 19 март куни порахўрлик ва жиноий ташкилот юритишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Туркиянинг давлатга қарашли Anadolu агентлиги хабар беришича, сиёсатчи террорчиликда айбланиб, тергов қилинмоқда. Хусусан, у Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.
23 март куни эрталаб Имомўғли суд қарори билан ҳибсга олинган. Шу куни Республика халқ партияси Имомўғлини Туркия президентлигига номзод қилиб кўрсатди. Праймеризлар давомида унинг номзодини 13,2 миллион фуқаро қўллаб-қувватлади — бу рўйхатга киритилган барча сайловчиларнинг қарийб 20 фоизи.
Имомўғлининг таъқиб қилиниши Туркияда 2013 йилдан бери энг йирик норозилик тўлқинига сабаб бўлди, деб хабар беради AFP. Reuters хабарига кўра, собиқ мэр ҳибсга олинганидан кейинги 10 кун ичида бутун мамлакат бўйлаб уни қўллаб-қувватловчи 220 га яқин намойишлар бўлиб ўтган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
Шавкат Мирзиёев OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чани билан учрашди
Ўзбекистон | 19:00
-
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
Жамият | 18:52
-
Трамп ижтимоий тармоқлардан шаҳвоний-дипфейк тасвирларни ўчиришни талаб қилувчи қонунни имзолади
Жаҳон | 18:51
Мавзуга оид

19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди

13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?

18:23 / 16.05.2025
Украина Россия илгари сурган талабларни «нореалистик» деб ҳисоблайди — Reuters

00:53 / 16.05.2025