Трамп Украинадаги уруш бўйича музокараларнинг боришини баҳолади
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Украинадаги урушни тартибга солиш бўйича музокаралар одатдагидек давом этмоқда, бироқ шундай пайт келадики, ё «ҳаракат қилиш, ё индамай ўтириш» керак бўлади.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар яхши кетаётган бўлиши мумкин, аммо «шундай пайт келадики, унда сиз ё жим бўлишингиз ёки ҳаракат қилишингиз керак». Трамп бу баёнотни 12 апрел, шанба куни, Россиядан норозилигини билдирган ва уни келишувга эришиш учун «ишлаш»га чақирганидан бир кун ўтиб берган.
«Ўйлашимча, Украина ва Россия ўртасидаги вазият яхши кетаётган бўлса керак ва буни тез орада билиб оласиз. Шундай нуқта келадики, сиз ё бирор нарса қиласиз ёки индамай, нима бўлишини кутасиз, лекин менимча, ҳаммаси яхши кетмоқда», — деди Трамп Air Force One бортида журналистларга.
11 апрел куни Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар АҚШ ва Россия ўртасида эҳтимолий тинчлик битими учун зарур бўлган Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича мулоқот боши берк кўчага кириб қолган, жанговар ҳаракатларни тўлиқ тугатиш шартлари бўйича келишмовчиликлар юзага келган бир пайтда ўтмоқда.
Трамп сабри тугаб бораётганига ишора қилди ва агар Москва келишувни судраётганини сезса, Россия нефтини сотиб олувчи давлатларга нисбатан иккиламчи санкциялар қўллаш имконияти ҳақида гапирди.
Аввалроқ Уиткофф Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан Вашингтонда ўтказган музокараларидан сўнг Трампга Украинада ўт очишни тўхтатишга эришишнинг энг тезкор йўли 2022 йилда аннексия қилинган Украинанинг тўртта ҳудуди устидан назоратни Россияга бериш эканлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент метрополитени 2025 йилда қўшимча 56 та метро вагони харид қилади
Ўзбекистон | 19:51
-
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади
Жаҳон | 19:41
-
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
Ўзбекистон | 19:37
-
Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 19:29
Мавзуга оид

14:20
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

11:23
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор

01:32