Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ корхонасига қарашли газ баллонларини ноқонуний сотаётган фуқаро аниқланди
Наманганда газ таъминоти корхонасига қарашли маиший газ баллонлари фуқаро хонадонида ноқонуний тарзда сақланаётгани аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Наманган тумани “Паст Қиёт” МФЙда яшовчи фуқаро Х.З. хонадонида маиший газ баллонлари ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда сақланаётгани маълум бўлган.
Ўрганиш давомида фуқаро Х.З. маиший суюқ газ баллонларини фуқароларга 120 минг сўмдан сотаётгани ҳамда аҳоли хонадонларига тегишли бўлган турли хил ҳажмдаги маиший газ баллонлари газ таъминоти корхоналарининг рақамли шифр (стикер)лари мавжудлиги маълум бўлган.
Мазкур қоидабузарлик ҳолати бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026