Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, у машинани ҳайдаб кетаётган вақтда йўлни кесиб ўтаётган 4-синф ўқувчисини уриб юборган. Ҳодиса оқибатида бола шифохонада вафот этган. 

Ўқувчининг ўзи уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, машинани “қиздираман” деб кўчага ҳайдаб чиққанини айтган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.