Трамп Россия кемаларини АҚШ портларида қабул қилишга тақиқни узайтирди
Доналд Трампнинг буйруғига кўра, Россия билан боғланган кемаларни Америка портларига қабул қилишга тақиқ яна бир йилга узайтирилди.

Фото: Anna Moneymaker/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни Америка портларида қабул қилишга тақиқни бир йилга узайтирди. Бу ҳақда 16 апрел, чоршанба куни АҚШ федерал реестрида эълон қилинган фармонда айтилади.
Тақиқ биринчи марта 2022 йил апрел ойида АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден томонидан киритилган эди. Трамп имзолаган фармонда Россия ҳукуматининг сиёсати ва ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солишда давом этаётгани айтилади.
2022 йилда Жо Байден бу тақиқ «Россияни халқаро иқтисодий тизимнинг ўтмишдаги афзалликларидан маҳрум этишини» айтди.
Россиянинг Украинага қарши уруши учун жорий этилган Америка санкциялари кучайиши фонида Россия бюджети нефт ва газдан тушган даромадларнинг деярли 20 фоизини йўқотди, деб ёзади 5 март куни The Moscow Times рус хизмати Россия Молия вазирлиги маълумотларига таяниб. Нашр тушунтирганидек, босим кучайганлиги сабабли нефт компаниялари ўз маҳсулотларига чегирмаларни оширишга мажбур бўлмоқда ва бу федерал бюджетнинг хомашё даромадларига таъсир қилди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025