Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади
2025 йил 17 апрел куни имзоланган янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, резидентлар ўртасидаги валюта операцияларига мижознинг (кредиторнинг) контрагенти норезидент бўлган тақдирда, кредит ташкилотлари томонидан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш операциялари амалга оширилаётганда йўл қўйилиши белгиланди.
Илгани бундай норма мавжуд эмас эди.
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунга Марказий банк, кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган электрон факторинг платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлигига, киберхавфсизлигига ва уларни IT-аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилаш ҳамда мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш каби ваколатларни белгиловчи қўшимча киритилди.
Шунингдек, Марказий банкнинг ички аудиторлик хизмати ўз фаолиятида Марказий банк бошқарувига ва Аудиторлик қўмитасига ҳисобдорлиги белгиланди.
Илгари фақат Аудиторлик қўмитасига ҳисобдор бўлган.
Марказий банк қуйидагилар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериши назарда тутилмоқда:
▪️кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга оширишга;
▪️факторинг ташкилоти фаолиятини амалга оширишга.
Қуйидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошириш учун бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш талаби белгиланди:
🔹факторинг ташкилотининг филиалини очиш ёки ёпиш;
🔹жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) 10 фоиздан 20 фоизгача ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш.
Мавзуга оид
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025