Трамп Лондондаги Украина музокараларини ижобий баҳолади
Президент вазиятни ҳал қилиш учун «иккита кучли, ақлли одам келишиб олиши» кераклигини қўшимча қилди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп 23 апрель куни Лондонда Европа, Киев ва Вашингтон делегациялари ўртасида Россия-Украина можаросини тартибга солиш бўйича ўтказилган музокараларни юқори баҳолади. Трансляция Fox News томонидан олиб борилди.
Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Трамп учрашув самарали ўтганини ва можарони ҳал қилишда мумкин бўлган тараққиёт учун шарт-шароит яратилганини таъкидлади. «Ҳа, менимча, музокаралар яхши ўтди», деди Трамп.
Президент вазиятни ҳал қилиш учун «иккита кучли, ақлли одам келишиб олиши» кераклигини қўшимча қилди.
АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог ҳам Лондондаги музокараларни конструктив ва ижобий деб баҳолади.
Учрашувда Украина томонидан президент девони раҳбари Андрей Ермак, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Сибиха ва мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этди. Музокараларда АҚШдан кутилганидек Давлат котиби Марко Рубио эмас, балки Келлогнинг ўзи иштирок этди. Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўрнига ўз маслаҳатчиларини юборди.
АҚШ нашрларининг ёзишича, музокаралар чоғида ҳозирги фронт чизиғини музлатиш, Украинанинг НАТО аъзоси бўлиш ниятидан қайтариш ва эҳтимолий ҳудудий имтиёзлар, жумладан, Ғарбнинг Киевга хавфсизлик кафолатлари эвазига Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олиш таклифлари муҳокама қилинган.
Аввалроқ, Вашингтон, агар реал тараққиётга эришилмаса, воситачи ролини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини очиқ айтган эди.
Киев Қримни Россия ҳудуди деб тан олиш ўзи учун мутлақо номақбул эканлигини таъкидлади.
Москва Қримнинг ҳудудий мансублигини ёпиқ масала деб билади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Metallica концерти кучсиз зилзилага сабаб бўлди
Жаҳон | 16:02
-
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
Ўзбекистон | 15:35
-
Колумбия Панама собиқ президентига бошпана тақдим этди
Жаҳон | 15:28
-
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:08
Мавзуга оид

14:36
Зеленский Путиннинг тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб қайтарди

07:45
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди

23:18 / 10.05.2025
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади

22:28 / 10.05.2025