Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
Транспорт воситаси очиқ қолдирилганидан фойдаланган 1998 йилда туғилган Шерзод исмли шахс уни олиб қочган.

Фото: Видеодан кадр
Таниқли артист Шукрулло Исроиловга тегишли Mercedes-Benz автомобилини ўғирлаб кетган йигит суд ҳукми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан айбланган эди.
Судда маълум бўлишича, олиб қочилган автомобил Исроиловнинг фарзанди номида бўлган. У машина олиб қочилганини билиб, ички ишлар органларига хабар берган.
Транспорт воситаси Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заргарлик кўчасида тўхтатилган, уни бошқарган шахс жиноят-қидирув бўлими ходимларига топширилган.
Маълум бўлишича, 1998 йилда туғилган Шерзод исмли шахс транспорт воситасини очиқ қолдирилганидан фойдаланиб, уни олиб қочган.
«Шу машинани ҳайдаб кўришга қизиқардим. Машина очиқ турганди, олдида ҳеч ким йўқ эди, унга ўтириб, ҳайдаб кетдим. Шаҳар айланиб, Учтепа туманидаги «мойка» олдида тўхтаганимда ЙПХ ходимлари келиб ушлади. Қилган ишимдан афсусдаман», деди у судда.
«Машинамни қулфламасдан, калитни ичида қолдириб, бир жойга кириб кетдим. Ишимни битириб қайтиб чиқсам, машинам йўқ. Ўзимча кимдир мен билан ҳазиллашгиси келибди, деб ўйладим. Кейин 102 га қўнғироқ қилдим. 10 дақиқада машинамни топиб беришди. Ҳурматли ҳамшаҳарлар, ҳушёр бўламиз, машинангизни умуман очиқ қолдирманг», деди Шукрулло Исроилов.
Судда Исроиловнинг ўғли судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев БМТ Давлат хизмати бўйича форуми иштирокчиларига табрик йўллади
Ўзбекистон | 14:10
-
Россияда уч йил ичида биринчи марта иш куни қисқарди
Жаҳон | 14:00
-
Эрон АҚШга яна бир бор таҳдид қилди
Жаҳон | 13:58
-
Британияда олимлар Арктикани «қайта музлатиш» режасини синовдан ўтказмоқда
Фан-техника | 13:50
Мавзуга оид

21:38 / 16.06.2025
Дубайда апрел ойидаги жанжал оқибатида икки ўзбекистонлик вафот этгани маълум бўлди

09:22 / 08.06.2025
Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:31 / 13.03.2025