“Жиноий йўл билан топилган маблағларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг долзарб масалалари: глобал тенденциялар ва маҳаллий ечимлар” мавзусидаги бу тадбир AVO bank ҳамда Compliance Academy ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуман доирасида:
· ЖЙТД ва ТМКК соҳасида назорат тизимидаги янги ўзгаришлар;
· FATF стандартларидаги янгиликлар ва уларнинг оқибатлари;
· Мижозларни рақамли идентификация қилишнинг ҳуқуқий асослари;
· Қозоғистонда AML жараёнларини рақамлаштириш тажрибаси;
· Молиявий ташкилотларнинг ички назоратида сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари;
· МШОМ фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари масалалари муҳокама қилинди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Dow Jones, БМТ, EAG, AVO bank ва бошқа ташкилотлар мутахассислари маъруза қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий мониторинг департаменти директори ўринбосари Бекзод Салимов тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапирди:
“Бизнинг соҳада хавф-хатарлар жуда тез ўзгаради. Шунинг учун мутахассислар доимий равишда янги хатарлардан бохабар бўлиши керак. Чунки технологиялар янгиланади ва хавфлар ҳам шунга монанд янгиланади. Мутахассис эса бунга доим тайёр туриши керак. Бундай тадбирлар шундай янги технологиялар улар ортидан келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида маълумот алмашишда яхши платформа бўлиб хизмат қилади.

AVO bank янги банклардан бири ҳисобланади ва рақамли бўлгани сабаб уларда IТ мутахассислар ҳамда тажриба кўп. Рақамли банкларда эса легаллаштиришга қарши курашишга оид экспертларни бевосита IТ ходимлари билан бирга ишлаши яхши самара беради. Шу сабаб уларда хавфларни бошқариш тизими яхши шаклланган ва ривожланган бўлади. AVO bank ҳам шундай банклардан бири саналади.















