Англия: «Арсенал» Париж ҳақида ўйламоқда

«Астон Вилла» – «Фулҳэм» 1:0
Гол: Тилеманс 12
«Астон Вилла» — Мартинес, Кэш, Конса, Торрес, Маатсен (Динь, 71), Камара, Тилеманс (Баркли, 84), Роджерс, Асенсио (Рэмси, 61), Макгинн (Онана, 61), Уоткинс (Мален, 71).
«Фулҳэм» — Лено, Тете (Кастан, 67), Андерсен, Бэсси, Робинсон, Берг (Рид, 75), Лукич, Сессенон (Смит-Роу, 57), Уилсон (Траоре, 68), Ивоби (Виллиан, 76), Хименес.

«Астон Вилла» турни ўз ғалабаси билан очиб берди, биринчи бўлим бошида Тилеманс ўйин давомидаги ягона голли вазиятидан фойдаланди. Белгиялик яримҳимоячи АПЛда учинчи марта бир мавсумдаги гол ҳаракатлари сони бўйича ўн балл тўпламоқда ва унда шахсий рекордини янгилаш имконияти бор. Уоткинс ва  Мален ўз вазиятларини кўкка совуришда давом этадиган бўлса, айнан ундан самаралироқ ҳаракат қилиш талаб этилади. Лекин бу сафар бирмингҳэмликларга биргина гол ҳам етарли бўлди. Ҳозирча Унаи Эмери шогирдлари тўпланган очколар сони бўйича «Ноттингҳэм» ва «Челси» билан тенглашиб олди. Шу билан бирга, «Вилла» барибир ЕЧЛ йўлланмаси учун рақобатчиларидан қўшимча кўрсаткичлар борасида ортда қолиб, еттинчи ўинда жойлашган.

«Арсенал» – «Борнмут» 1:2
Голлар: Райс 34 – Ҳейсен 67, Эванилсон 75
«Арсенал»: Райя, Салиба, Уайт (Зинченко, 86), Кивер, Левис-Скелли, Парти, Эдегор, Райс (Мерино, 74), Сака, Мартинелли (Стерлинг, 86), Троссар.
«Борнмут»: Аррисабалага, Ҳейсен, Керкез, Араухо (Скотт, 65). Забарний, Кук, Адамс, Таверне, Эванилсон (Жеббисон, 87), Уаттара (Брукс, 74), Клюйверт (Семенио, 65)
Огоҳлантиришлар: Эванилсон, 58. Уаттара, 64

«Арсенал» худди «ПСЖ» каби бор эътиборини Чемпионлар лигаси яримфиналидаги жавоб учрашувига қаратган. Лондонликлар бу турни худди парижликларда бўлгани каби ҳисобда ютқазишди. Ҳолбуки Райс бу мавсумдаги саккизинчи голини урганида «Борнмут»ни бу сафар ҳам «Эмирейтс»да ҳеч қандай яхши нарса кутмаётгандек кўринганди. «Олчалар» жамоаси бу ердаги ўйинларда қаторасига саккиз бор ютқазган (жами тўплар нисбати 4:23).

Аммо ҳар қандай серия эртами кечми тугайди ва бу сафар Эванилсоннинг ғалаба голи билан камбэк амалга оширилди. Меҳмонлар ҳужумчиси бу вазиятда тирсаги билан тўпни дарвозага йўллади, аммо ҳакамлар бунга эътибор қаратишмади ва гол инобатга олинди.