Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ямандаги ҳусийчилар инфратузилмасига ҳаво ҳужуми уюштирди
Исроил ҳаво кучлари Ходейда портига ва Бажилдаги цемент заводига зарба берди. Бу ҳусийчиларнинг бир кун аввал Исроилга ракета ҳужумига жавоб бўлди.
5 май, душанба куни кечқурун Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг 20 га яқин қирувчи самолёти Яман қирғоқларидаги ҳусийчилар инфратузилмасига, жумладан, Ходейда порт шаҳри ва Бажил шаҳри яқинидаги цемент заводига зарба берди, деб ёзади Times of Israel газетаси Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ)га таяниб.
Зарба бир кун аввал зайдлар мусулмон шиа озчилигининг радикал гуруҳи ҳусийчилари томонидан амалга оширилган ракета ҳужумига жавоб бўлди. Тел-Авивдаги Бен Гурион халқаро аэропорти яқинида ракета қулаши оқибатида бир неча киши жароҳатланди.
Исроил ҳарбийлари Ходейда портидан ҳусийчилар «Эрон қуроллари, ҳарбий техникаларини ташиш ва бошқа террорчилик мақсадларида» фойдаланганини айтди. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Бажилдаги цемент заводидан ҳусийчилар туннеллар ва ҳарбий инфратузилма қуриш учун фойдаланмоқда. Исроил ҳарбийлари бу ҳужум «режим иқтисодиёти ва ҳарбий салоҳиятига зарба» эканлигини айтди.
Мавзуга оид
09:56
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026