Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади
Давлат раҳбари янги канцлер раҳбарлигидаги ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.
Давлат раҳбари ўз мактубида канцлер раҳбарлигидаги ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидаги анъанавий ва вақт синовларидан ўтган ҳамда муҳим ҳамкор бўлган Германия билан кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли алоқаларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратиши таъкидланган.
«Сиз билан биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан «яшил» иқтисодиёт, инвестициялар, инфратузилма, технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа устувор соҳалардаги шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман», дейилади президент мактубида.
6 май куни Бундестаг Фридрих Мерцни Германия канцлери этиб сайлади. 70 ёшли сиёсатчи бу лавозимда Олаф Шолц ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026