Ўзгартиришлар қуйидагиларни назарда тутади:
- саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
- хавфли ишлаб чиқариш объектлари томонидан техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастри паспортлари ишлаб чиқилиши мажбурийлигини белгилаш;
- саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш тартибини такомиллаштириш.
Хусусан, қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом;
- Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқалар.












