Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Мерцга: Украина Германиянинг қўллаб-қувватловига умид қилмоқда
«Канцлер Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Буни эшитиш муҳим эди. Мен миннатдорман», деб ёзди Зеленский Фридрих Мерц билан телефон суҳбатидан сўнг.
8 май, пайшанба куни Украина президенти Володимир Зеленский Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц билан телефон орқали гаплашди. «Германия федерал канцлери билан яхши ва батафсил суҳбат», — деб ёзди Зеленский X ижтимоий тармоғида.
«Биз Германия Украинани қўллаб-қувватлашда – ҳозир халқимизни ҳимоя қилишда ҳам, уруш тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тиклашда муҳим роль ўйнашда давом этишини кутамиз», — деди Украина раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Украина ва Германия «шериклик учун катта салоҳиятга эга» ва «кўп муҳим нарсаларни» амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга аллақачон эришилган.
«Канцлер Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Буни эшитиш муҳим эди. Мен миннатдорман», деб ёзди Зеленский. Шунингдек, у Берлин ва Киев «муносиб тинчликка эришиш» учун ҳамкорликни давом эттиришини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
10:13
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
08:35 / 07.04.2026
Зеленский Путинга яна энергетик сулҳ таклиф қилди
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:00 / 06.04.2026