Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва АҚШ ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлади
Эрон ва АҚШ расмийлари Уммонда Теҳрон ядровий дастури бўйича маслаҳатлашувларнинг тўртинчи босқичини ўтказмоқда. Қўшма Штатлар ядровий иншоотларни тўлиқ демонтаж қилишни талаб қилмоқда. Эрон «ядровий ҳуқуқлардан» воз кечмаслигини билдирди.
Эрон ва АҚШ музокарачилари 11 май, якшанба куни Уммон султонлиги пойтахти Маскатда Эрон ядро дастури бўйича музокараларни давом эттирди. Эроннинг ISNA ахборот агентлигининг қайд этишича, бу музокараларнинг тўртинчи босқичидир.
Учрашувда Теҳрондан ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи, Вашингтондан эса махсус вакил Стив Уиткофф иштирок этмоқда. Тўртинчи раунд дастлаб 3 майга белгиланган эди, бироқ «логистик ва техник сабабларга кўра» қолдирилди, деди Эрон вазири.
8 май куни Уиткофф Breitbart News нашрига берган интервьюсида Қўшма Штатлар Эрондан уранни бойитишдан воз кечишни ва ядровий иншоотларини бутунлай демонтаж қилишни талаб қилишини, акс ҳолда Вашингтон «бошқа йўлдан боришига тўғри келишини» билдирганини айтди. Арагчи 10 май куни Эрон ўзининг «ядровий ҳуқуқларидан» «ҳеч биридан воз кечмаслигини» таъкидлади.
Аввалги АҚШ-Эрон маслаҳатлашувлари 12, 19 ва 26 апрель кунлари Маскат ва Римда бўлиб ўтган. Доналд Трамп 13-16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташриф буюрмоқчи.
Мавзуга оид
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
21:41 / 07.07.2026
Эронда Али Хоминаийнинг дафн маросими ўтказилмоқда – суратлар
22:10 / 06.07.2026
Эроннинг яна бир “кузир”и — Африка ва Осиёни ажратиб турган Боб ал-Мандаб бўғози ҳақида
10:17 / 06.07.2026