Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайид Расул Моҳажер билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

















