Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
15 май куни Туркияда Россия—Украина музокаралари бошланади. Россия делегациясига Путиннинг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан музокараларга борадиган РФ делегацияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Ҳужжат Кремл матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Делегацияга Россия президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади. У билан бирга музокараларда иштирок этишга ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, армия Бош штаби бош бошқармаси бошлиғи Игор Костюков, мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин йўл олади.
Бундан ташқари, Путин «музокаралар учун экспертлар» таркибини ҳам тасдиқлади. Улар орасида РФ Қуролли кучлари Бош штаби ахборот бошқармаси бошлиғи ўринбосари Александр Зорин, РФ президентининг гуманитар соҳадаги давлат сиёсати бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Елена Подобреевская, Россия ТИВнинг МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори Алексей Полишук, шунингдек, Мудофаа вазирлиги халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Виктор Шевцов ҳам бор.
РФ президентининг исми ҳужжатда тилга олинмаган.
15 май, пайшанба куни Истанбулда Россия-Украина музокаралари бошланади. Бу Москва ва Киев ўртасида 2022 йил баҳоридан буён илк музокараларга айланади, ўшанда томонлар урушнинг дастлабки ҳафталарида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишишга уринганди. Бундай учрашув ташаббуси Владимир Путиндан чиққан.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Туркияда ўтказиладиган учрашувда Россия томонидан ким қатнашиши тўғрисида маълумотни кутаётгани, Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026